«иброҳим раисий» тегли мақолалар


Иброҳим Раисий вертолётининг қулашига ёмон об-ҳаво сабаб бўлган
21 август 2024, 21:14

Иброҳим Раисий вертолётининг қулашига ёмон об-ҳаво сабаб бўлган

Май ойида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти ноқулай об-ҳаво шароити ва ортиқча юк — меъёрдан кўп йўловчилар туфайли қулагани аниқланди.

Эронда 28 июнда президентлик сайлови бўлиб ўтади
21 май 2024, 20:31

Эронда 28 июнда президентлик сайлови бўлиб ўтади

Эронда президент Иброҳим Раисий вафотидан кейин навбатдан ташқари президентлик сайлови 28 июнга белгиланди.

Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади
21 май 2024, 17:41

Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади

22 май куни Эронда ўтадиган марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Унга Қонунчилик палатаси cпикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

Президент Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди
21 май 2024, 15:30

Президент Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди

Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, президент Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Эрон президенти ҳалок бўлган авиафалокат. Тафсилотлар
20 май 2024, 18:18

Эрон президенти ҳалок бўлган авиафалокат. Тафсилотлар

19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Ноқулай об-ҳаво туфайли қутқарувчилар туни билан воқеа жойини кўздан кечирди. Ҳалокат ортидан мамлакатда 5 кунлик мотам эълон қилинди. Президент вазифасини вақтинча мамлакат биринчи вице-президенти бажариб туради. Батафсил.

Эрон ҳукумати президент вафотидан сўнг баёнот берди
20 май 2024, 13:48

Эрон ҳукумати президент вафотидан сўнг баёнот берди

Эрон ҳукумати президент Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг берган баёнотида мамлакат бошқарувида «ҳеч қандай узилишлар» бўлмаслигига ишонтирди. Президентнинг вазифалари, Эрон конституциясига кўра, биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберга ўтади.

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
20 май 2024, 12:14

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мамлакат олий диний раҳбарига ҳамдардлик билдирди.

Эрон президенти вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди
20 май 2024, 09:39

Эрон президенти вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Mehr агентлиги. Унга кўра, президентдан ташқари, ташқи ишлар вазири ҳамда Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори ҳам ҳалок бўлган.

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди
20 май 2024, 03:41

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди

Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон ва Эрон қатор ҳужжатларни имзолади
18 июнь 2023, 22:39

Ўзбекистон ва Эрон қатор ҳужжатларни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, ҳукуматлар, идоралар ва вилоятлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокара ўтказди
14 сентябрь 2022, 17:21

Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокара ўтказди

ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Эрон президенти Самарқандга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокаралар давомида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, қолаверса, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.

Абдулазиз Камилов Эрон президенти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
27 октябр 2021, 14:52

Абдулазиз Камилов Эрон президенти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Теҳрон саммити доирасида Эрон президенти Иброҳим Раиси билан Афғонистондаги вазият бўйича музокаралар ўтказди. Камилов Эроннинг Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича ташаббусини олқишлашини маълум қилди. Раиси саммит доирасида афғон масаласи бўйича умумий ечим ва қарашлар топилишига умид қилиши ҳақида таъкидлади.

«Сизнинг тажрибангизни қўллашдан хурсанд бўламиз» — Шавкат Мирзиёев Эрон президентининг коррупцияга қарши кураши хақида
17 сентябрь 2021, 12:57

«Сизнинг тажрибангизни қўллашдан хурсанд бўламиз» — Шавкат Мирзиёев Эрон президентининг коррупцияга қарши кураши хақида

Президент Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашувда унинг иқтисодий коррупцияга қарши курашдаги тажрибасидан фойдаланишини таъкидлади. Давлатлар раҳбарлари «Шимол-Жануб» коридорини Чорбохор порти билан фаоллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг